Diana Gardanova
10
Avg 2020
1117 marta ko'rildi

O‘zbekiston Respublikasi Davlat byudjetining 2020 yil 1-yarim yillik ijrosi

Concrete

Давлат бюджетининг 2020 йил 6 ойлик даромадлари 58 157 млрд. сўмга ёки тасдиқланган йиллик параметрга нисбатан 45,3 фоизга ижро этилди. Ҳисобот даврида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоизга кўп маблағ туширилишига эришилди.

Даромадларнинг 19 739,6 млрд. сўми (жами даромадларнинг 33,9 % и) бевосита солиқлар, 21 510,8 млрд. сўми (37,0 % ) билвосита солиқлар, 9 695,4 млрд. сўми (16,7 %) ресурс тўловлари ва мулк солиғи ва 7 211,2 млрд. сўми (12,4 %) бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилди.

Давлат бюджетининг 1-ярим йиллик харажатлари эса 64 878,9 млрд. сўмни ёки ЯИМ га нисбатан 25,4 фоизни ташкил этди.

Жами харажатлар таркибида ижтимоий соҳа харажатлари энг кўп улушга (53,4 %) эга бўлиб, ушбу йўналишда фаолият юритаётган ташкилот ва муассасаларни сақлаш ҳамда соҳага тааллуқли тадбирларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 34 665,5 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.

2020 йил 1-ярим йиллик Давлат бюджети дефицити 6 721,9 млрд. сўмни ташкил этди.

Ҳисобот даврида маҳаллий бюджетларнинг даромадлар қисми 12 870,7 млрд. сўмни, харажатлар қисми эса 20 203,3 млрд. сўмни ташкил этди.

 

Молия вазирлиги

Ахборот хизмати

Oxirgi o'zgartirish Dushanba, 10 Avgust 2020 11:50

Izoh qoldiring

Make sure you enter the (*) required information where indicated. HTML code is not allowed.