Diana Gardanova
30
Iyul 2020
598 marta ko'rildi

Ustuvor xalqaro reyting va indekslar bo‘yicha Oliy Majlis palatalarining qo‘mitalari va mahalliy davlat boshqari organlari uchun 1-onlayn trening

Concrete

Concrete

Taqdimotni yuklab olish: PDF 4.2MB

Бугунги кунда халқаро рейтинг ва индексларнинг умумэътироф этилган меъзонлари бўйича кўрсаткичларини ошириш орқали аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш ҳамда мамлакатимиз нуфузини халқаро ҳамжамият олдида кўтариш билан инвестицион ва тадбиркорлик муҳитни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг ишчи органлари - Молия вазирлиги ва Адлия вазирликлари, ҳамкорликда мамлакатимизнинг халқаро рейтинг ва индексларга масъул бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари учун, ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги устувор халқаро рейтинг ва индекслар  тўғрисидаги асосий тушунчалар, уларнинг мамлакатимиз аҳолиси, давлат органлари ва кенг жамоатчилик учун учун аҳамияти, мазкур рейтинг ва индексларни ишлаб чиқувчи халқаро ташкилотлар билан ишлаш, уларнинг норматив-ҳуқуқий ва методологик асослари билан таништириш юзасидан тренинглар туркумини ўтказишни бошлади.

Жорий йилнинг 28 июль куни мазкур тренингларнинг биринчиси  онлайн форматда ўтказилди. Вебинарда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашга бириктирилган масъул ходимлари, Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари вакиллари, сенаторлар ва депутатлар иштирок этдилар.

Мазкур вебинарлар туркумини ўтказишдан мақсад, халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш механизмига масъул маҳаллий ҳокимият органлари вакилларини жалб этиш, уларни ҳар бир рейтинг ва индексларнинг халқаро майдонда мамлакатимиз нуфузини оширишдаги ўрни, баҳоловчи халқаро ташкилотлар билан муносабатлар ўрнатишнинг аҳамияти, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва қарорларни амалга ошириш натижасида, жамоатчилик орасида юзага келаётган муаммолар, норозиликларни ўрганиш ва уларни бартараф этишга қаратилган чораларни кўриш каби масалаларни ўрганишга қаратилди.

 Молия вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг масъул вакиллари тренинг иштирокчиларини ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий соҳалардаги рейтинг ва индекслар, соҳадаги сўнгги ўзгаришлар, амалга оширилган ишлар билан таништирдилар.

Вебинарда юртимизга хорижий инвестицияларнинг ажратилиши, бунинг натижасида мамлакатимиз аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёт даражасини оширишга қаратилган лойиҳалар ҳажмининг ортишига замин яратилишини инобатга олган ҳолда, ҳар бир давлат ва ҳўжалик бошқарув органи ва уларнинг барча ходимлари, республикамизнинг ҳалқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини оширишга алоҳида аҳамият бериши ва ўз фаолиятини қонунчиликка тўла риоя этган ҳолда сидқидилдан амалга ошириш лозимлиги қайд этилди.

Тренинг якунида Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари – Акмал Саидов, сиёсий-ҳуқуқий индексларнинг ижтимоий-иқтисодий рейтинг ва индекслардаги кўрсатгичларни оширишда алоҳида аҳамиятга эга эканлиги, уларнинг бир-бири билан чамбарчас боғлиқлигини, бунда статистик маълумотлар базасини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш заруриятини тавсифлаб берди. Шунингдек, республикамизнинг ҳудудларида маҳаллий давлат ҳокимияти органларини айрим ҳодимларининг қонунга зид ҳатти-харакатлари, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминланишига салбий таъсир кўрсатиш билан бирга мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрўсига путур етказаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.


Молия вазирлиги

Ахборот хизмати

Oxirgi o'zgartirish Payshanba, 30 Iyul 2020 17:57

Izoh qoldiring

Make sure you enter the (*) required information where indicated. HTML code is not allowed.

VALYUTA KURSLARI INFORMATORI

Ishonch telefoni reytingi

1 - ball -57 foydalanuvchi
2 - ball -18 foydalanuvchi
3 - ball -25 foydalanuvchi
4 - ball -22 foydalanuvchi
5 - ball -374 foydalanuvchi

© 2020 O'zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi..Barcha huquqlar himoyalangan.

Saytdan olingan ma'lumotlardan foydalanilganda Moliya vazirligining veb sayti www.mf.uz ko‘rsatilishi shart.

Saytni ishlab chiqish va qo'llab-quvvatlash Moliya vazirligi  AHM tomonidan amalga oshiriladi