Diana Gardanova
29
Iyul 2020
588 marta ko'rildi

Yashirin iqtisodiyotga qarshi kurashda mustaqil auditning ahamiyatini oshirish

Concrete

Concrete

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йил 28 июлда жиноий фолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш ва яширин иқтисодиётга қарши курашишда мустақил аудитнинг аҳамиятини оширишнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича профессионал аудиторлик ташкилотларининг биргаликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш Евроосиё минтақаси ишчи гуруҳининг мажлисида иштирок этди. 

Тадбир видеоконференция шаклида аудиторларнинг ўзини-ўзи тартибга солувчи ташкилот “Ҳамдўстлик” Ассоциацияси (Россия) томонидан ташкил этилди.

Тадбир иштирокчилари (Озарбайжон, Арманистон, Беларусь Республикаси, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Молдова, Россия, Ўзбекистон ва б) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишга доир қонун ҳужжатларига аудиторлик ташкилотларини риоя этиши ва назорат қилишни амалга ошириш бўйича тажриба алмашишди.

Тадбир давомида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишнинг амалий жиҳатлари бўйича аудиторлик хизматлари бозорида кўпгина аудиторлик ташкилотларининг тўплаган тажрибаларига қарамасдан муайян моддий ва интеллектуал ресурсларни талаб этувчи вазифа бўлиб қолмоқда, шунингдек мазкур рискларни камайтришида фақатгина аудиторлик ташкилотларининг сай-ҳаракатлари етарли эмаслиги таъкидланди.

Тадбир якунида иштирокчилар аудиторлик ҳамжамиятини пулларни ювишга қарши курашиш тизимига ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш рискларини бошқарш доирасида мижозларни ўрганишнинг халқаро амалиётига интеграциялаш, шунингдек, аудиторлик ва бухгалтерлик хизматлари санкция рискига доир долзарб масалалар муҳокама этилди.

 

Молия вазирлиги

Ахборот хизмати

 

 

Oxirgi o'zgartirish Chorshanba, 29 Iyul 2020 14:36

Izoh qoldiring

Make sure you enter the (*) required information where indicated. HTML code is not allowed.

VALYUTA KURSLARI INFORMATORI

Ishonch telefoni reytingi

1 - ball -57 foydalanuvchi
2 - ball -18 foydalanuvchi
3 - ball -25 foydalanuvchi
4 - ball -22 foydalanuvchi
5 - ball -375 foydalanuvchi

© 2020 O'zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi..Barcha huquqlar himoyalangan.

Saytdan olingan ma'lumotlardan foydalanilganda Moliya vazirligining veb sayti www.mf.uz ko‘rsatilishi shart.

Saytni ishlab chiqish va qo'llab-quvvatlash Moliya vazirligi  AHM tomonidan amalga oshiriladi