Diana Gardanova
28
Iyul 2020
526 marta ko'rildi

Mulklar yong‘indan sug‘urta qilinganmi?

Concrete

Маълумки, жорий йилнинг 22 июль куни соат 15:34 да Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳудудида жойлшаган “Жомий” қурилиш моллари бозорида ёнғин содир бўлган. Ёнгин натижасида қарийиб 200 м2 дан ошиқроқ майдон, яъни тадбиркорларга тегишли бир қанча савдо дўконлари олов ичида қолган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига қарашли 6 та ўт ўчириш бригадаси ва қутқарувчилар экипажи саноқли дақиқалар ичида ҳодиса юз берган жойга етиб келган ва 16:14 да бутунлай бартараф этилган. Шундай бўлсада, олов ичида қолган мулк буткул ёниб кетган. Ёнғин натижасида етказилган зарар масъул ваколатли давлат органлари томонидан ўрганилмоқда.

Лекин, хеч ким бундай ҳолатлардан ҳимоя қилинмаган. Ёнғин ва табиий офатлар олдиндан маълум бўлмайди. Йиллар давомида содир бўлмаган ҳодисалар кутилмаганда содир бўлиши мумкин. Натижада бундай ҳодисаларга тайёр бўлмаган аҳоли ва тадбиркорлар жуда катта моддий зарар кўриб қолмоқда. Бу эса албатта ҳаёт тарзини ва тадбиркорлик фаолиятини қайтадан бошлаш билан бирга, катта миқдорда молиявий йўқотиш ва зарарларни ҳам ўрнини қоплашни тақозо этади. Хўш, бунга қандай ечим бор? Қандай қилиб, аҳоли ва тадбиркорларнинг кўриши мумкин бўлган молиявий зарарларини ўрнини қоплаш ва оқибатларини юмшатиш мумкин? Ягона йўл бу – суғурта!

Аҳоли ва тадбиркорлар ўз мулкларига эътиборли бўлиб, доимий эҳтиёт шарт суғурталаб қўйилиши мана шундай кўнгилсиз ва фавқулодда ҳолатлар натижасида кўриладиган моддий зарарлар ўрнини қоплаш имконини беради.

Ривожланган хорижий давлатлар тажрибасига ҳам қарайдиган бўлсак, бу бевосита суғурта институти билан боғлиқ жараён ҳисобланади. Суғурта компанияларининг кучли андеррайтинг сиёсати, яъни суғуртага олинадиган хатарларни таҳлил қилиш, суғурталаш тўғрисида қарор қабул қилиш ва таваккалчилик учун мос ставка ва суғурта шартларини белгилаш жараёни орқали мулк эгаларининг техника хавфсизлигига риоя этишини талаб этади.

Ўз навбатида, қонунчилигимизда ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига жавоб бермаган жисмоний ва юридик шахсларга тегишли чоралар кўриш белгиланган.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 211-моддасида Корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, жамоат жойларида, омборхона биноларида, ётоқхоналар ва турар жойларда, шунингдек тегишли объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта қуриш чоғида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки ёнғинга қарши инвентарлар, ускуналар, ён

ғинни аниқлаш ва ўчиришнинг автомат воситаларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларини бузиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,1 қисмидан 1,0 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 1,0 бараваридан 3,0 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Суғурта компаниялари суғурталанаётган объектларни суғурта шартномаси доирасида мониторингини ўтказади, техника хавфсизлигига риоя этилиши, мулкнинг ҳолати, суғурта тарифини ҳисоблашда эҳтимолдаги қалтисликлар рўй бериши инобатга олинади.Суғурта объекти техника ва ёнғин хавфсизлиги билан етарли даражада жиҳозланмаган бўлса, суғурта компанияларида шакллантириладиган огоҳлантириш чора-тадбирлари заҳираси маблағлари ҳисобидан бундай чоралар учун маблағ ажратилиши мумкин. Суғурта қилинганлиги натижасида объектнинг ёнғин ва техника хавфсизлиги яна бир бор кўздан кечиралади ва мавжуд бўлмаса таъминланади.

Содда қилиб айтганда суғурта хизматлари орқали кам пул эвазига катта ҳимоя тақдим этилади. Бу эса аҳолини, тадбиркорлик субъектларини кутилмаган хатарлардан ҳимоялашга имкон яратади. Афсуски, бизнинг тадбиркорлар бизнес учун катта аҳамият касб этадиган суғурта имкониятларидан деярли фойдаланишмайди. 

Мисол учун: Ёниб кетган қурилиш моллари дўконининг қиймати 200,0 млн сўм, унинг ичидаги товарлар қиймати эса 1,8 млрд сўм дейлик. Жами 2,0 млрд сўмлик мол-мулкни суғурта пули тахминан 2,0 млн сўм атрофида бўлади, яъни тадбиркор 2,0 млн.сўм эвазига бир йил давомида 2,0 млрд сўмлик мол-мулкини ёнғин ва бошқа табиий офатлардан ҳимоя қилади. Агар суғурта пулини ойларга бўлиб ташлайдиган бўлсак, тадбиркорлар ҳар ойда суғурта учун 167 минг сўм тўлаши лозим бўлади. Бу миқдор ёнғин натижасида кўриладиган зарар миқдори олдида арзимаган маблағ ҳисобланади.

Суғурта шартномаси даврида (одатда бир йил) ёнғин натижасида суғурталанган мол-мулк буткул ёниб кетса суғурта қиймати тўлиқ тўлаб берилади, агар 50 фоиз қисми ёниб кетса суғурта қийматининг 50 фоизи, яъни 1,0 млрд сўм тўлаб берилади.

Агарда суғурта ҳодисаси содир бўлиб, зарарланган мулклар бўйича суғурта товонларини олишда ёки кечикиб олишда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар бўйича ҳозирги кунда Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан суғурта компаниялари фаолияти устидан самарали давлат назорати яратилган. 2019 йил давомида Агентлик томонидан 4,5 млрд.сўм миқдоридаги суғурта товонлари суғурта компанияларидан ундириб берилган.

Шунингдек, бевосита Агентлик назорати остида Бухоро ва Сирдарё вилоятларида содир бўлган табиий офат ва техноген ходисалар натижасида аҳоли ва тадбиркорларнинг зарар кўрган мулклари бўйича суғурта компаниялари томонидан 20,0 млрд.сўмдан ортиқ суғурта товонлари тўлаб берилди.

Ҳозирги пандемия даврида ҳамда мамлакатимизда жорий қилинган карантин режимида жуда кўп соҳалар, жумладан умумий овқатланиш мажмуалари, савдо дўконлари, қурлиш материаллари бозорлари ва бошқа аҳолига хизмат кўрсатувчи мажмуалар вақтинча ўз фаолиятини тўхтатишган. Натижада, ёнғин ва бошқа техника тавфсизлиги масалалари назоратдан четда қолиш ҳолатлари юзага келиши мумкин.

Шу ўринда аҳоли ва тадбиркорлардан ўз мулкларига эътиборли бўлиб, барча мол-мулкларини суғурта қилдириб қўйса, содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин, ўғирлик ва бошқа шунга ўхшаш ҳолатлар натижасида кўриладиган зарарлар ўрни қопланган бўлади.

Молия вазирлиги

Ахборот хизмати

 

Oxirgi o'zgartirish Seshanba, 28 Iyul 2020 17:53

Izoh qoldiring

Make sure you enter the (*) required information where indicated. HTML code is not allowed.

VALYUTA KURSLARI INFORMATORI

Ishonch telefoni reytingi

1 - ball -57 foydalanuvchi
2 - ball -18 foydalanuvchi
3 - ball -25 foydalanuvchi
4 - ball -22 foydalanuvchi
5 - ball -375 foydalanuvchi

© 2020 O'zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi..Barcha huquqlar himoyalangan.

Saytdan olingan ma'lumotlardan foydalanilganda Moliya vazirligining veb sayti www.mf.uz ko‘rsatilishi shart.

Saytni ishlab chiqish va qo'llab-quvvatlash Moliya vazirligi  AHM tomonidan amalga oshiriladi