Diana Gardanova
28
Iyul 2020
864 marta ko'rildi

Moliya vazirligi huzurida Inqirozga qarshi kurashish jamg‘armasi tashkil etilishi vaziyatni qanchalik yumshatdi?

Concrete

Давлат бюджети Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари - Шерзод Мухамедов жавоб беради.

Жавоб:  Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан пандемия шароитида вужудга келган муаммоларни хал қилишга Жамғарма маблағлари ҳисобидан жами 6,5 трлн сўм маблағлар ажратилди. Жумладан:

Коронавирус касаллиги билан курашиш тадбирларига 1 трлн сўмлик харажатлар амалга оширилди. Булар тўғридан-тўғри карантиндаги фуқароларни сақлаш ва шифохоналарда даволанаётган касалларга сарфланган, шунингдек, тиббий жихозлар сотиб олиш билан боғлиқ харажатларга сарфланган.

Қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари учун сарфланган 2,5 трлн. сўмлик маблағлар мамлакатда талабни рағбатлантириб, иқтисодиётни барқарорлаштиришга ёрдам беради.

Шунингдек, ижтимоий ҳимоя тадбирлари учун жами 640 млрд. сўм маблағ сарфланган. Мазкур маблағлар ахолини ижтимоий ҳимояга мухтож қатламларига моддий ёрдам беришга, шунингдек, фуқароларнинг томорқаларига экин экишга қилинган харажатларини бир қисмини субсидиялашга, ишсиз бўлган фуқароларни вақтинчалик жамоат ишларига жалб қилиш орқали даромад олишига кўмак беришга, кам таъминланган хотин қизларни моддий қўллаб қувватлашга сарфланган. Мазкур харажатлар пандемия даврида аҳолини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга ёрдам беради.

Шу билан бирга, иқтисодиёт тармоқларини қўллаб қувватлаш учун 2,3 трлн.сўм маблағ ажратилган бўлиб ушбу маблағлар пандемия даврида йирик саноат ҳамда хизмат кўрсатиш корхоналарида ишловчи ходимларни биринчи даражали тўловларини қоплаш учун ажратилган.

 

Савол: Пандемиянинг иқтисодиётга тасирини камайтириш мақсадида турли халқаро ташкилот ва жамғармалардан олинаётган қарзларнинг сарфланиши қай даражада шаффоф? Қарзлар қандай шартлар асосида олинмоқда?

 

Молия вазирлиги Давлат ички ва ташқи қарз Департаменти директори Жасур Каршибаев жавобида:

I. Жаҳон банки томонидан Ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси (2-транш) юзасидан қўшимча молиялаштириш сифатида

200 млн. доллар миқдоридаги имтиёзли кредит 30 йил муддатга (шундан, 5 йил имтиёзли давр) 1,2% ўзгарувчан ставкада

(6 ойлик либор + 0,88% ўзгарувчан спрэд) ажратилди.

II. Халқаро валюта жамғармаси томонидан республика иқтисодиётига коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш мақсадида 375 млн. АҚШ доллари эквивалентида кредит маблағлари ажратилди.

Имтиёзли кредитлар ўз ичига 10 йил муддатга (шундан, 5 йил имтиёзли давр) 125 млн. АҚШ долларига тенг фоизсиз тезкор кредитлаш линияси ва 5 йил муддатга (шундан, 3 йил имтиёзли давр) 250 млн. АҚШ доллари 1,05% ўзгарувчан ставкадаги тезкор молиялаштириш инструментини олади.

III. Осиё тараққиёт банки томонидан 500 млн. АҚШ доллари миқдоридаги бюджетни қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредит

15 йилга (шундан, 3 йил имтиёзли) 0,84% ўзгарувчан ставкада (6 ойлик либор + 0,5%) ажратилди.

Шунингдек, Инқирозга қарши курашиш жамғармасига халқаро молиявий институтлардан жалб қилинган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ҳукуматнинг тегишли фармон, қарор ва кўрсатмаларига асосан ажратилмоқда ҳамда мазкур ажратилган маблағларнинг сарфи бўйича тегишли маълумотлар Молия вазирлигининг веб сайтларида, телеграм каналларида мунтазам равишда эълон қилиниб келинмоқда.

 

Oxirgi o'zgartirish Seshanba, 28 Iyul 2020 12:00

Izoh qoldiring

Make sure you enter the (*) required information where indicated. HTML code is not allowed.

VALYUTA KURSLARI INFORMATORI

Ishonch telefoni reytingi

1 - ball -55 foydalanuvchi
2 - ball -15 foydalanuvchi
3 - ball -20 foydalanuvchi
4 - ball -21 foydalanuvchi
5 - ball -336 foydalanuvchi

© 2020 O'zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi..Barcha huquqlar himoyalangan.

Saytdan olingan ma'lumotlardan foydalanilganda Moliya vazirligining veb sayti www.mf.uz ko‘rsatilishi shart.

Saytni ishlab chiqish va qo'llab-quvvatlash Moliya vazirligi  AHM tomonidan amalga oshiriladi