Diana Gardanova
27
Iyul 2020
536 marta ko'rildi

O‘zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish inspeksiyasining birinchi yarim yilligidagi faoliyati yakunlari

Concrete

I. 2020 йил 1-ярим йилида амалга оширилган ишлар.

2020 йилда этил спирти: 6,5 млн.дал (2019 йилга нисбатан 100.1 фоиз), алкоголь маҳсулотлари: 18 640 млн.дал (113.9 фоиз) ва тамаки маҳсулотлари: 11,9 млрд.дона (104 фоиз) ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

2020 йил 1-ярим йиллигида этил спирти: 3,0 млн.дал (2019 йилга нисбатан 105.2 фоиз), алкоголь маҳсулотлари: 6,4 млн.дал (92.2 фоиз, ишлаб чиқариш суръати пандемия сабабли камайган) ва тамаки маҳсулотлари: 5,0 млрд.дона (90.6 фоиз) ишлаб чиқарилган.

Алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида Қорақалпоғистон Республикасида "Элликкала шароби" МЧЖ (ишлаб чиқариш қуввати: 301 минг дал), Жиззах вилоятида “Ғаллаорол Нур” МЧЖ (328 минг дал), Навоий вилоятида Лаззат ДУК (350 минг дал), Наманган вилоятида “Янгиқўрғон шароби” МЧЖ (392 минг дал), Сурҳондарё вилоятида “Орзу К” МЧЖ (680 минг дал) ва Сирдарё вилоятида “Заминвино” МЧЖ (254 минг дал) ишлаб чиқарувчи корхоналарини фаолияти қайта тикланди ҳамда “Меҳнат” агрофирмасининг ишлаб чиқариш қуввати 721 минг далга оширилди.

Этил спирти экспорти йўналишида Афғонистон Республикасига 73,2 минг дал (948 минг АҚШ доллари) этил спирти экспорт қилинди ҳамда ўтган йилнинг мос даврида этил спирти экспорт қилинмаган.

II. Соҳани ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича қабул қилинган асосий стратегик, дастурий ҳужжатларда ва “йўл хариталари”да белгиланган вазифа.

1. Алкоголь ва тамаки маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва уларни кузатиш имкониятини таъминлаш тизимини жорий этиш. (Ахборот тизимини ишга туширилиши – 2020 йил декабрь)

(Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2019 йилдаги 944-сон қарори)

2 та тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда рақамли маркировкалаш тизими жорий этилди ҳамда 5 та алкоголь ва 3 та пиво маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарида рақамли маркировкалаш тизимининг тажриба лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ушбу ишлаб чиқарувчи корхоналарда дастлабки рақамли маркировкаланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш муваффақиятли амалга оширилди.

Лойиҳани амалга ошириш жараёнларида, ишлаб чиқарувчи корхоналар рақамли маркировлаш ускуналари билан жихозланди ҳамда ҳозирги кунда Давлат солиқ қўмитасида жойлашган асосий серверлар билан интеграция қилиш жараёнлари давом этмоқда.

2. Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартиби ишлаб чиқилди.

2019 йилда 5 та корхонага янги лицензиялар расмийлаштирилган.

(Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2019 йилдаги 707-сон қарори)

3. Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси фаолиятини лицензиялаш тартиби ишлаб чиқилди. Бунда, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдо фаолиятидаги давлат монополияси бекор қилинди ҳамда тадбиркорлик субъектларига ушбу фаолиятини амалга ошириш учун соддалаштирилган лицензиялаш тартиби жорий этилди.

2020 йилнинг май-июнь ойларида 31 та корхонага алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдо билан шуғулланиш учун янги лицензиялар расмийлаштирилган.

(Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2019 йилдаги 301-сон қарори)

4. Истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўлчов ускуналарини ва ҳисобга олиш ахборот тизимига ахборот узатувчи бошқа ҳисобга олиш ва қайд этиш воситаларининг типлари ва турлари белгилаш.

4 та этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарда спирт хажмини ўлчаш учун 1993-1995 йилларда ишлаб чиқарилган ҳисоблагичлар фойдаланиб келинган.

Россия Федерацияси Алкоголь бозорини тартибга солиш Федерал хизмати билан билан хамкорликда, халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган этил спирит ва алкоголь маҳсулотларининг ўлчов ускунаси модел ва турларига аниқлик киритилди. Ушбу ўлчов ускунаси 3 та ўлчов бирлик: маҳсулот қуввати, миқдори ва хароратини ўлчайди.

Жорий йил якунларига қадар 4 та этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарга ҳамда 2021 йилда барча алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга замонавий электрон ҳисоблагичлар ўрнатилади.

5. Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарда Инспекцияга қарашли бўлган этил спиртининг сифатини аниқлаш бўйича 4 та лабораториялар ташкил этилди.

(Вазирлар Маҳкамасининг қарори 19.02.2020 йилдаги 97-сон)

6. Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш мақсадида «таҳлика-таҳлил» тизими жорий этилди.

(Вазирлар Маҳкамасининг қарори 18.03.2020 йилдаги 166-сон)

7. Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ҳамда узумзорларнинг ягона реестри ахборот тизимини жорий этиш. (Ахборот тизимини ишга туширилиши – 2021 йил сентябрь)

Ахборот тизимини яратилиши бўйича паспорт ва концепциясига ваколатли органлардан ижобий хулоса олинди.

Ахборот тизимини техник топшириқларини Ўзбекистон Республикаси Ахборот ва техологияларни ривожлантириш вахирлигига экспертизадан ўтказилди.

8. Халқаро стандартлар ва талабларни инобатга олган ҳолда истеъмол ва техник этил спиртини ҳамда алкоголь маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича технологик регламентини ишлаб чиқиш.

Тошкент кимё-технология институти билан биргаликда хамкорликда ишлаб чиқарувчи корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланадиган хом-ашё сарфи меъёрлари қайтадан ўрганиб чиқилмоқда.

III. Ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг айланмасига чек қўйиш юзасидан амалга оширилган ишлар.

2019 йилда ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, 3 та «Шаробсавдо» улгуржи базаларида 15,8 минг дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари аниқланди ҳамда ушбу ҳолатлар бўйича ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари аниқланган қонун бузилишлар бўйича хужжатлар юборилган.

Бундан ташқари, 1 та «Шаробсавдо» улгуржи базаларида хусусий ёки ижарага олинган бинонинг мавжуд эмаслиги натижасида ушбу улгуржи савдо корхонасининг лицензия тугатилган.

Жисмоний шахс мурожаатини ўрганиш мақсадида ўтказилган мониторинг натижасида 2020 йил 1-чорагида 13 вилоятдаги 28 та туман (шаҳар)да ўтказилган сифат назорати тадбирларида 51 та объектда ноқонуний реализация қилинаётган 86 дона алкоголь маҳсулотлари шундан 65 донаси қалбаки акциз маркали, 12 донаси акциз маркасиз ҳамда 9 донаси эски наъмунадаги акциз маркали алкоголь маҳсулотлари аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги 104 та чакана савдо объектида ўтказилган сифат назоратларида 114 та ноқонуний ҳолат бўйича тамаки маҳсулотлари реализация қилинаётганлиги аниқланди. Бундан 45 та ҳолатда мамлакатимизда ишлаб чиқарилмаган акциз маркалар билан маркаланган, яъни ноқонуний йўллар билан олиб кирилган, 24 та ҳолатда акциз маркалари билан тамғаланмаган, 36 та ҳолатда юридик шахс бўлмаган савдо объектларида (ЯТТ) тамаки маҳсулотлари реализация қилинаётганлиги аниқланган.

2020 йилда 5 та алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга лицензия талабларини бузганлиги учун молиявий жарималар қўлланилган. 

Oxirgi o'zgartirish Dushanba, 27 Iyul 2020 14:16

Izoh qoldiring

Make sure you enter the (*) required information where indicated. HTML code is not allowed.

VALYUTA KURSLARI INFORMATORI

Ishonch telefoni reytingi

1 - ball -57 foydalanuvchi
2 - ball -18 foydalanuvchi
3 - ball -25 foydalanuvchi
4 - ball -22 foydalanuvchi
5 - ball -374 foydalanuvchi

© 2020 O'zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi..Barcha huquqlar himoyalangan.

Saytdan olingan ma'lumotlardan foydalanilganda Moliya vazirligining veb sayti www.mf.uz ko‘rsatilishi shart.

Saytni ishlab chiqish va qo'llab-quvvatlash Moliya vazirligi  AHM tomonidan amalga oshiriladi