Diana Gardanova
24
Iyul 2020
835 marta ko'rildi

Audit: biznesni qo‘llab quvvatlash

Concrete

Аҳоли, иқтисодиёт ва бизнесни янада қўллаб қувватлаш мақсадида 2020 йил 20 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6029-сон Фармони қабул қилинди.

Фармон билан солиқ юкларини камайтириш, солиқ имтиёзлари муддатини узайтириш, шунингдек иш ўринлари ва малакали мутахассисларни сақлаб қолиш мақсадида муддати 1 мартдан тугайдиган алоҳида тоифадаги мутахассислар малака сертификатларинингамал қилиш муддатини узайтириш белгиланди. Мазкур норма аудитор малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтиришга ҳам тааллуқлидир. Фармонга мувофиқ ваколатли органларга малака сертификатларнинг амал қилиш муддатини навбатдаги малакавий имтиҳонларни ўтказиш санасига қадар узайтириш вазифаси юклатилди.

Шу муносабат билан 2020 йил 1 мартда малака сертификатлари амал қилиш муддати тугайдиган аудиторлар навбатдаги малака имтиҳони санасига қадар мавжуд малака сертификати асосида белгиланган тартибда аудиторлик ташкилоти номидан аудиторлик хизматларини кўрсатишга ҳақлидирлар. Шундай қилиб, коронавирус пандемияси даврида аудиторлик ташкилотида тегишли малакага эга бўлган аудиторларнинг тўлиқ сони сақланиб қолинади.

Навбатдаги малака имтиҳонини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингач,  тегишли маълумотлар Молия вазирлиги ва республика аудиторлар жамоат бирлашмаси веб-сайтларига жойлаштирилади.

Молия вазирлиги

Ахборот хизмати

Oxirgi o'zgartirish Juma, 24 Iyul 2020 18:13

Izoh qoldiring

Make sure you enter the (*) required information where indicated. HTML code is not allowed.

VALYUTA KURSLARI INFORMATORI

Ishonch telefoni reytingi

1 - ball -57 foydalanuvchi
2 - ball -18 foydalanuvchi
3 - ball -25 foydalanuvchi
4 - ball -22 foydalanuvchi
5 - ball -374 foydalanuvchi

© 2020 O'zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi..Barcha huquqlar himoyalangan.

Saytdan olingan ma'lumotlardan foydalanilganda Moliya vazirligining veb sayti www.mf.uz ko‘rsatilishi shart.

Saytni ishlab chiqish va qo'llab-quvvatlash Moliya vazirligi  AHM tomonidan amalga oshiriladi