Diana Gardanova
26
Iyun 2020
2287 marta ko'rildi

Xalqaro konferensiyalarda Moliya vazirligining onlayn tarzda

Concrete

Жорий йилнинг 23 июнь куни “GFC Media group” томонидан ташкил этилган “Халқаро облигациялар, Кредитлар ва Сукук 24” (Bonds & Loans & Sukuk 24) онлайн конференцияси ва 24 июнь куни “TheCityUK”нинг “Евроосиё бозори бўйича маслаҳат гуруҳи” томонидан ташкиллаштирилган виртуал учрашувда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков онлайн равишда қатнашди. 

Concrete

Маълумот учун: Бирлашган Қиролликнинг Лондон шаҳрида фаолият юритадиган “GFC Media group” 2009 йилда Алекс Джонсон томонидан ташкил этилган бўлиб, асосий миссияси молия ва инвестиция соҳасида турли конференцияларни ташкиллаштириш ва шу билан сармоя жалб қилувчилар ҳамда инвесторлар ўртасида алоқаларни яхшилаш ҳисобланади. “Халқаро облигациялар ва Кредитлар ва Сукук 24” конференциясида 5 000 дан ортиқ халқаро инвесторлар, банклар ва эмитентлар қатнашиши маълум қилинган.

“TheCityUK” 2010 йилда ташкил топган нотижорат ташкилоти бўлиб, молиявий ҳамда тегишли профессионал хизматларини тақдим этади. Унинг қошида 4 та қўмита ва 18 та маслаҳат гуруҳлари фаолият юритади. “Euroasia MAG” гуруҳи Евроосиё минтақасидаги давлатлар билан Буюк Британияда фаолият юритадиган инвесторлар ва тадбиркорлар ўртасида савдо ва инвестиция алоқаларни яхшилашга ёрдам беради. 

“Халқаро облигациялар, Кредитлар ва Сукук 24” онлайн конференция давра суҳбатларида Россия Федерацияси, Словения, Сербия, Беларусь Республикаси Молия вазирлиги вакиллари билан бир қаторда “BlackRock”, “Eaton Vance”, “Ashmore”, “Allianz Investments”, “BlueBay Asset Management”, “Aberdeen Standard Investments” каби йирик инвестицион компаниялар, “FitchRatings”, “S&P Global Ratings”, “Moody’s Investor Services” сингари халқаро рейтинг агентликлари ҳамда “HSBC”, “Citi”, “Standard Chartered”, “SMBC” каби халқаро банклар қатнашдилар.

Concrete

Тадбирлар давомида Одилбек Исаков томонидан қуйидаги мавзулар юзасидан тақдимот қилинди:

·       мамлакат иқтисодий ўсишининг 2020-2021 йилларга кутилмалари ва ижобий ҳолатни таъминловчи омиллар;

·       инқироз даврида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларида узлуксиз ишлаш ва фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тезкор амалга оширилган ишлар;

·       Молия вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Ўзбекистон Республикасининг Инқирозга қарши жамғармаси;

·       давлат қарзи динамикаси ва самарали бошқариш бўйича амалга оширилаётган ўзгаришлар;

·       2020-2025-йилларда Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида ва келгуси беш йил давомида соҳани ўзгартиришнинг концептуал асослари, тамойиллари ва йўналишлари.

 

Concrete

Шунингдек, тақдимот сўнгида тингловчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди. Жумладан:

·       мамлакат олдига қўйган буюк мақсадларга эришиш ҳамда ислоҳотларни амалга оширишда, соҳаларга иқтидорларни жалб қилиш ва экспертлар кўламини кенгайтиришга берилаётган аҳамият;

·       пандемия оқибатида юзага келган шарт-шароитлар давлат корхоналари ва тижорат банкларининг хусусийлаштириш режаларига таъсир даражаси юзасидан фикр алмашилди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган самарали чоралар ҳамда давомли ислоҳотлар бўйича бу каби нуфузли форум ва конференцияларда маълумот берилиши халқаро инвестор, рейтинг агентликлари ва банклар билан муносабатларни янада мустаҳкамлашга муносиб хизмат қилади.

Шунингдек, истиқболда халқаро капитал бозорларида халқаро облигацияларни муваффақиятли чиқариш ва жойлаштириш ҳамда давлат банклари ва корхоналарини IPO орқали хусусийлаштириш учун замин яратади.

 

Oxirgi o'zgartirish Juma, 26 Iyun 2020 12:28

Izoh qoldiring

Make sure you enter the (*) required information where indicated. HTML code is not allowed.

VALYUTA KURSLARI INFORMATORI

Ishonch telefoni reytingi

1 - ball -78 foydalanuvchi
2 - ball -26 foydalanuvchi
3 - ball -34 foydalanuvchi
4 - ball -36 foydalanuvchi
5 - ball -517 foydalanuvchi

© 2020 O'zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi..Barcha huquqlar himoyalangan.

Saytdan olingan ma'lumotlardan foydalanilganda Moliya vazirligining veb sayti www.mf.uz ko‘rsatilishi shart.

Saytni ishlab chiqish va qo'llab-quvvatlash Moliya vazirligi  AHM tomonidan amalga oshiriladi